» » Жиззахда ихтирочи хотин-қизлар байрам муносабати билан тақдирланди

Жиззахда ихтирочи хотин-қизлар байрам муносабати билан тақдирланди

06 сентябрь 2022 г 365 Комментарии: 0

Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан вилоят Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда "Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли" танлови ғолиблари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторова иштирок этиб, хотин-қизларнинг илм-фан, инновация соҳаларидаги ютуқлари, улар олиб бораётган тажриба, лойиҳа ва илмий ишларнинг жамият ҳаётининг турли соҳаларида нечоғлик асқотаётганлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан танловнинг энг яхши лойиҳа муаллифларидан 11 нафари тақдирланди.

Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!