Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда имконияти чекланган болалар учун байрам тадбири ташкил этилди
01 июнь 2022 г 933 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан вилоят ОИТС маркази ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, сенатор Н.Мухторова кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг, болажонлар учун байрам совғалари тақдим этилди. Унда 8 нафар имконияти чекланган болалар учун ногиронлик аравачалари, 40 нафар болаларга китоб ва турли туман ўйинчоқлар совға тариқасида улашилди.
Байрам тадбирида, турли ўйинлар, куй-қўшиқлар ҳам ўрин эгаллаб, болажонларимизнинг кайфиятига кайфият қўшди, десак адашмаймиз.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!