Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда ногиронлар ва якка-ёлғизлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, уларга иззат-икром кўрсатилди
03 декабрь 2021 г 640 Комментарии: 0
Маълумки, 3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" сифатида кенг нишонланади ва бундан кўзланган асосий мақсад ақлан ва жисмонан имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Янгиобод туманида ушбу сана муносабати билан ногиронлар ва якка-ёлғизлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, уларга иззат-икром кўрсатилди.
Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирок этиб, меҳмонларни байрам билан табриклади ва уларга совға-саломлар улашди.
Шунингдек, муҳтожлар учун ногиронлик аравачалари ҳам тарқатилди.
Байрам тадбири туман маданият маркази ижодкорларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан юқори кайфиятда давом этди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!