» » Арнасой туманида “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман ҳокими тадбир уюштирди

Арнасой туманида “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман ҳокими тадбир уюштирди

04 декабрь 2019 г 1 773 Комментарии: 0

Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади.

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Арнасойда ҳам ногиронлиги бўлган ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан 3 декабрь “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман марказидаги “Нуронийлар чойхонаси”да ногиронлиги бўлган ёшлар учун туман ҳокими Ж.Бердибоев бошчилигида байрам дастури улашилди.

Тумандаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғинларидан ташриф буюрган 16 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар, 41 нафар 30 ёшдан юқори ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этди.

Байрам дастури якунида туман ҳокимлиги ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан совға-саломлар улашилди.

Аранасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!