» » “БИЗ БИРГАМИЗ...” Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди

“БИЗ БИРГАМИЗ...” Жиззах давлат педагогика институтида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди

27 ноябрь 2019 г 1 980 Комментарии: 0

Кўнгли кемтик, меҳрга муҳтож, жисмонан носоғлом ва ногирон болаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш доимий ва эътибордагиишларимиздан биридир. Бағрикенг  ва юксак маданиятга эга ўзбек халқи доимо ногирон ва ночор инсонларнинг бошини силаб келганлиги тарихдан маълум. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан  А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти  ҳамда Ш.Рашидов тумани ҳокимлиги ,” Соғлом авлод учун ” ҳалқаро хайрия фондининг Ш.Рашидов туман  таянч пункти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир “Биз Биргамиз..” дея номланди.

А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти “маданият саройи” да бўлиб ўтган тадбир имконияти чекланган  иқтидорли болалаларнинг расмлар кўргазмаси намойиши билан бошланди. Йиғилганлар эътирофига ёш рассом Зулфизар Халилова томонидан тақдим этилган тасвирий саънат намуналари сазовор бўлди. БЦП хасталигига болалигидан чалинган Зулфизарнинг чизган суратларини кузатар экансиз ранглар тасвири орқали мўйқалам соҳибасининг нозик дидини ҳис қиласиз.Ёш истеъдод соҳибаси Зулфизар  чизган расмларида бахтли болалик, мусаффо осмон, гўзал табиат манзараларини ёрқин бўёқларда  экс эттирган бўлса, ландшафт усулидаги дизайн асосида яратган ишлари барчани ҳайратга солди.

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққанлар инсон манфаатлари қадрланадиган мамлакатимизда юртимиз эгаси бўлган ёш авлодга қаратилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик ҳар жиҳатдан эътирофга лойиқ эканини таъкидладилар.Бугун Жиззах давлат педагогика институтида 11 мингдан зиёд  талаба йигит қизларга 600 га яқин прфессор ўқитувчилар таълим тарбия беришади. Айни пайтда олийгоҳда    нафар имконияти чекланган талабалар таҳсил олишади. Уларнинг орасида ўз иқтидори билан турли кўрик танловарда иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаган ёшлармиз ҳам бор.

Шундан сўнг Жиззах давлат педагогика институти ректори А.Холбеков тадбирда ижодий маҳорати, ихтироси билан қатнашган, интилувчан ўқувчи ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини  топширди.

Тадбир давомида кўнгли ўксик болажонларга кўрсатилган меҳр ва эътибор, уларнинг қалбига шодлик олиб кирди дея айта оламиз. Буни уларнинг кулиб турган юзлари ва завққа тўлган кўзларидан сезиб олиш қийин эмас эди.

Меҳр ва муравватни тараннум этгувчи тадбирда Жиззах давлат педагогика институтибадиий жамоаси томонидан концерт дастури намойиш қилиниб, болалар ва йиғилганларга  хуш кайфият бағишланди.Ўз навбатида имконияти чекланган болажонлар ижросидаги Ватан, дўстлик, табиат ҳақидаги шеър, қўшиқ ва рақслар  бадиий-мусиқий кечагаянада файз киритди.Тадбир сўнгида бир қатор ташкилотлар жумладан Жиззах вилоят прокуратураси, 25 нафар зукко, эпчил, билимдон ўғил-қизларга қизиқарли эртак китоблар, спорт анжомлари, ўйинчоқлар тақдим этилди.Бир сўз билан айтганда  шу куни Митти диллар қувончга тўлди! Ташкил этилган тадбирнинг асл мақсади ҳам шу эди.

Жиззах давлат педагогика институти

ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!