Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги олий ўқув юртида ёшларни соғлом турмушга чорловчи тадбир ўтказилди
06 апрель 2019 г 2 053 Комментарии: 0
Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтида талабалар иштирокида “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз!”, “Ёшлар — соғлом турмуш тарафдори” мавзуларида тадбир ташкил этилди.
Унда вилоят “Қўшчинор” жоме масжиди имом хатибининг ўринбосари А.Отабоев, вилоят ички ишлар бошқармасининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходими, катта лейтенант Б.Боймуродов ҳамда давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармасининг ходимлари қатнашдилар.
Тадбирда ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш ҳақида фикр юритилди. Миссионерликнинг оқибатлари тўғрисида, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар учун қонунларимизда жазо тайинланганлиги айтиб ўтилди. Ўтган давр мобайнида турли оқимларга адашиб кириб қолган фуқаролар иши юзасидан 14 та жиноят иши қўзғатилиб, 17 шахс жавобгарликка тортилган. Инсоннинг ўйламай босган битта қадами аввало, унинг яқинлари учун ҳам оғир зарба дейилди йиғилишда.
Йиғилиш якунида институт ректори А.Холбеков сўз олиб, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришда китобларнинг ўрни, билимли ёшларгина юрт келажаги яратишга қодирлиги тўғрисида гапирди.
Холниса РАҲМОНҚУЛОВА
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!