Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик ёшлар “Инсон қадри учун” акциясини бошлади
03 декабрь 2021 г 599 Комментарии: 0
Акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва барча секторлар раҳбарлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мирзачўлликлар бошлаган ушбу хайирли акция жараёнида ёш волонтёрлар “Зарафшон” дарёсидан туманга тоза ичимлик сув олиб келиш йўлида меҳнат қилаётган “Тоза ҳудуд” корхонаси механизатор ва ишчи-хизматчиларининг ҳузурида бўлди. Уларга қайноққина қаҳва ёки чой, иссиқ қўлқоплар улашилди.
– Волонтёрлар туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида ҳам бўлиб, бу ерда даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олди ва совға-саломлар улашди, – дейди туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Хуршида Шербекова. – Шифохонага эртак қахрамонлари “қуёнча” ва “бўривой”нинг бориши даволанаётган болажонларга хуш кайфият улашди. Волонтёрлар акция жараёнида “Мирзадала” ШФЙ “Янгиобод” кўчасида яшовчи I гуруҳ ногирони Б.Қосимов хонадонида ҳам бўлди, фуқарога кўчма тиббий хизмат кўрсатилди.
Шунингдек, “Ғалаба” МФЙ “Ўзбекистон” кўчасида яшовчи I гуруҳ ногирони И.Бобоев ва “Ўзбекистон” ҚФЙда яшовчи Э.Туроновга ногиронлик аравачалари, “Мустақиллик” МФЙ “Сангзор” кўчаси 20-уйда яшовчи I гуруҳ ногирони А.Давиденко оиласига 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори дармонлар етказиб берилди.
Айниқса, Казибаевалар хонадонига бориш катта байрамга айланиб кетди. Ушбу хонадон соҳибаси Дилбар Казибаева 25 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келаётган бўлса-да, шу пайтгача унинг фуқаролиги бўлмаган. Дилбар опага Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти топширилди.
Бундан ташқари, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 100 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳам экилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!