Болажонларга байрам кайфияти улашилди
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Туризм ва спорт бошқармаси, Инновацион ривожланиш бошқармаси ҳамкорликда Янги йил байрами муносабати билан мазкур ташкилотларда меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Байрамда турли эртак қаҳрамонлари, қорбобо, қорқиз ҳам болалар билан фаол бўлиб, уларнинг кайфиятига кайфият қўшишди. Болажонлар турли чиқишлари, шеър ва қўшиқлари билан қорбободан совғалар олишди.
Тадбирнинг давоми Жиззах мусиқали драма театрида болажонлар учун "Янги йил саргузаштлари" томошасига уланиб кетди. Болажонлар маза қилиб театр томоша қилишди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

28 декабрь 2018, Пятница
Жиззахда солиқ ходимларининг фарзандлари учун байрам томошаси ташкил этилди

21 декабрь 2018, Пятница
Жиззах шаҳрида янги йил байрами арафасида креатив безатилган автобуслар аҳолига хизмат кўрсатади
Изоҳлар (0)