Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда оила ва хотин-қизлар бошқармасида журналистлар билан учрашув ташкил этилди
15 август 2022 г 543 Комментарии: 0
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти билан шуғулланаётган, илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган, ўз қобилиятини намоён этаётган хотин-қизлар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, уларнинг ташаббуслари ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда жорий йилнинг июль-август ойлари давомида “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги ўтказиб келинмоқда.
“Ёшлар шаҳарчаси”да ўтказилган ҳафталик Оила ва хотин-қизлар, инновацион ривожланиш бошқармалари, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ҳафталик доирасида “Ихтирочи аёллар - 2022” форуми, танлов, хотин-қизлар форуми, кўргазма, ўқув семинарлари, мотивацион психологик-тренинглар ҳамда давра суҳбатлари ташкил қилинди. Унда юздан ортиқ ихтирочи, турли лойиҳалар яратган иқтидорли хотин-қизлар иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, ғолиб ва совриндорлар 10 та номинация бўйича аниқланди.
Жиззах вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида журналистлар “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги доирасида турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган хотин-қизлардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!