» » Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

27 апрель 2022 г 1 089 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилоят ҳокимлиги кичик залида вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторова иштирокида “Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қабул қилинган қарор ва фармонлар тўғрисида”ги матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда соҳага оид ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар тўғрисида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторова ахборот берди. Унда қуйидаги мавзуларга тўхталиб ўтди.

2020 йилга қадар мамлакатда хотин-қизлар билан ишлашда битта тизим яъни хотин-қизлар қўмитаси фаолият юритар эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан бу тизим маҳалла билан бирлаштирилди. Эндиликда “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги” ҳудудлар эса унинг бошқармали фаолият юрита бошлади. Хотин-қизларнинг барча фаолияти айнан мазкур вазирлик таркибида амалга оширила бошланди.

Хотин-қизлар билан ишлашни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган «Темир дафтар"лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди. Бу ислоҳотнинг ўзи жудда катта иш эди.

Бундан ташқари ўтган йилда яна бир катта ислоҳотлардан бири 2021 йил 5 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5020-ПҚ (ҳозирда мазкур қарорга ўзгартириш киритилмоқда) асосида олий таълимда тўлов контракти асосида таҳсил олаётган эҳтиёжманд, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчи хотин-қизларнинг контракт тўловлари тўлаб берилди. Биргина Жиззах вилоятининг ўзида 100 нафар ана шундай хотин-қизларга ёрдамлар берилди.

Ўтган даврда амалга оширилган ишлар ҳақида яна кўп тўхталиш мумкин, аммо бу даврда ўзига яраша муаммолар ҳам бўлди. Бу тизим ўзига яраша натижа кўрсатмади, ва билдикки бу соҳани алоҳида фаолият турига айлантириш, хотин-қизлар билан бевосита ишлайдиган ташкилот зарурлиги ўз исботини кўрсатди. Бу борада марказий апаратга таклифлар берилди.

Шу таклифлар асносида Президентимиз томонидан 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 81-сонли-ПФ ҳамда айни шу куни қабул қилинган “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли Қарори қабул қилиниб, эндиликда хотин-қизлар муаммолари, нафақат муаммолари балки уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан улар билан тизимли ишлайдиган Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Қарорга асосан қўмита раиси бош вазир ўринбосари, вилоят бошқарма раҳбарлари ҳоким ўринбосари сифатида кўрсатиб ўтилди.

Бугунги кунда Жиззах вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасига жами 12 штат, шаҳар, туман бўлимларига  эса 5 нафардан штат бирликлари ажратилиб, ходимлар суҳбатдан ўтказилиб энг муносиб кадрлар саралаб олинди. Айни дамда тизимдаги ишлар аллақачон бошлаб юборилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш,маҳалла  ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони 7-бандига асосан, “Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими ўрнига хотин-қизлар фаоли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда бир нафардан жорий этилсин”, дея белгилаб қўйилган эди. Мазкур фармонга асосан Республика махсус ишчи гуруҳи томонидан вилоятнинг 299 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар фаоли учун номзодлар йиғилиб, улар суҳбатдан ўтказилди. Жорий йилнинг 1 майидан уларни лавозимга тайинлаш ишлари амалга ошририлиши режалаштирилган.

Шу билан бирга хотин-қизларга яратилган имкониятлар тўғрисида ҳам сўз борди. Унда  оли таълим, ижтимоий соҳа ва меҳнат фаолиятида берилган имкониятлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Юқоридаги Президентимизнинг қатор Фармон ва қарорларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, келгусида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамкорликда барча имконият эшикларидан фойдаланган ҳолда тизимли ишлашни йўлга қўямиз, дея матбуот анжуманига якун ясадилар.

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!