» » Жиззахдаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртларининг ўқитувчи ҳамда тарбиячиларидан бир гуруҳи юксак мукофотларига сазовор бўлдилар

Жиззахдаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртларининг ўқитувчи ҳамда тарбиячиларидан бир гуруҳи юксак мукофотларига сазовор бўлдилар

30 сентябрь 2023 г 227 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбарининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртларининг ўқитувчи ҳамда тарбиячиларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар.

Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан Жиззах шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Дилбар Абдуллаева, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Зарбдор туманидаги 25-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Мухаббат Абсаламова, «Дўстлик» ордени билан Ғаллаорол туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Данабай Куланов, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан Жиззах давлат педагогика университетининг бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси профессори Умурзак Жуманазаров, «Соғлом турмуш» медали билан Шароф Рашидов туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси Шахноза Бердиева, ҳамда «Шухрат» медали Пахтакор саноат технологиялари техникумининг махсус фан ўқитувчиси Гузал Субонова ва Жиззах политехника институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси Муқаддас Холбутаеванинг тақдирланганишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!