Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи иштирокида матбуот анжумани ўтказилди
30 сентябрь 2023 г 456 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Азамат Дарханов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Жиззах вилояти Маданият бошқармаси тасарруфида 2 та театр, 1 та ихтисослаштирилган санъат мактаби, 15 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 37 та маданият маркази, 1 та кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг 8 та филиали, Ўзбекистон давлат филармониясининг вилоят бўлинмаси, “Мақом” ансамбли, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбекистон бадиий академияси вилоят бўлими, кинематография агентлиги вилоят бўлими, миллий маданий марказлар фаолият кўрсатмоқда.
Жиззах вилоятида 31 та халқ ҳаваскорлик унвонига эга бўлган бадиий жамоалар ҳамда ашула ва рақс, фольклор-этнографик ансамбллари, 7 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2 нафар “Меҳнат шухрати” ордени, 10 нафар “Шухрат” медали соҳиби, 2 нафар “Дўстлик” ордени, 3 нафар “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари вилоят маданият ва санъатини ривожлантириш йўлида хизмат қилмоқда.
Вилоятда 2 та (вилоят мусиқали драма ҳамда вилоят қўғирчоқ) театрлари фаолият кўрсатиб келмоқда.Вилоят қўғирчоқ театри учун замон талаблари асосида 2020 йилда 14,1 млрд.сўмга янгидан бино қурилиб, фойдаланишга топширилган ва ходимларнинг фаолият кўрсатиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Вилоят мусиқали драма театри 2019-2020 йиллар 4,6 млдр.сўмга капитал таъмирлашдан чиқарилиб, ходимларнинг фаолият кўрсатиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
Болалар мусиқа ва санъат мактабларига 2022-2023-ўқув йилида Маданият вазирлиги томонидан 20 номдаги 6525 нусхада ўқув адабиётлари тарқатилиб бугунги кунда ўқувчилар машғулотларда кенг фойдаланиб келмоқда.
Матбуот анжумани юзасидан журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!