» » Тадбиркорнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағлари қонун ҳимоясида

Тадбиркорнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағлари қонун ҳимоясида

05 октябрь 2023 г 325 Комментарии: 0

Жиззах вилоят солиқ бошқармасида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун мазмун моҳиятига бағишланган семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоят шўбаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, қонунчилигимизга киритилган бу сафарги қўшимча ва ўзгартишлар тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳамда мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Эндиликда ушбу қонун тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағларининг дахлсизлигини таъминлашга, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахслари жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!