» » Фориш туманида тадбиркорнинг иссиқхонадан даромади ошмоқда

Фориш туманида тадбиркорнинг иссиқхонадан даромади ошмоқда

24 ноябрь 2018 г 3 106 Комментарии: 0

Баъзи фуқаролар «Туманимиз шароитида иссиқхона ташкил этиб бўлмайди», деган фикрда юришибди.

Аммо, «Ўзбекистон» маҳалласида яшовчи тадбиркор Ваҳоб Фозилов саъй-ҳаракатлари ва изланувчанлиги билан юқоридаги асоссиз фикрда юрувчилар фикрларини пучга чиқарди.

– Иссиқхонада биринчи йил фаолият бошлашимиз, – дейди у. Уч сотих ерни икки ярим метр чуқурликда қазиб, ўғитлаб, 500 туп помидор, 500 туп бодринг, 20 туп лимон кўчати экдик. Ниҳолларимиз яхши ўсди. Иссиқхона ёнига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун 2 тонналик цистерна ўрнатдик. Иссиқхона устини икки қаватли полиэтилен плёнка билан ёпиб, қишда табиий илиқликни сақлайдиган қилдик.

Айни кунда иссиқхонага экилган помидор ва бодринг қийғос ҳосилга кирган. Лимон кўчатлари баравж ривожланмоқда. Ҳозирга қадар дастлабки 500 килограмм помидор ва бодринг ҳосилини туманимиз марказидаги деҳқон бозорида сотишди.

– Меҳнат қилганга томорқа бамисоли хазина, – дейди Ваҳоб Фозилов. – Ўғлим Эрали иссиқхонадан чиқмайди. Томорқада ишлашнинг даромаддан ташқари тарбиявий аҳамияти ҳам катта. Фарзандларимиз меҳнатга меҳр қўйиб, уқувли бўлиб улғаядилар.

Хонадон эгалари Тутак қишлоғидаги иссиқхонаси ёнидан 6 сотих ер олишган. Улар бу ерда олмазор ташкил этмоқчилар.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!