Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ер токининг гектаридан 30-40 тонна ҳосил олиш режалаштирилмоқда
13 август 2018 г 3 324 Комментарии: 0
Халқимизда азал-азалдан оилада фарзанд туғилса унга атаб кўчат ўтқазиш яхши анъанага айланган.
Томорқа четида, ариқ ва йўл ёқасида, хуллас, бўш жой топилди дегунча унга хоҳ мевали, хоҳ манзарали бўлсин, кўчат ўтқазилган.
Бироқ, ҳозирда бу анъана бирмунча биздан узоқлашгандек. Натижада мавжуд боғ-роғларгақирон келтирилди. Кечагидек ёдимизда.Қишлоқлар оралиғи ҳозиргидек бир-бирига яқин бўлмаган, аммо шу масофани гуркираган боғлар тўлдириб турарди. Ёнғоқ, ўрик, жийда, тут, тол, терак каби дов-дарахтлар бутун бир ўр-монни эслатарди. Лекин афсуски, табиатга эътиборсизлик, раҳбарларнинг "инъоми" сифатида боғлар бузилиб кетди. Оқибатда сўрамасдан дарахтга болта урувчиларнинг ҳисобини айтмаса ҳам бўлади. Шу тариқа яшил майдонлар йиллар ўтиши билан тақир жойга айланди. Бора-бора бу гўшалар ўз-ўзиданҳувиллаб қолди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, кўпдан-кўп миллий қадрият ва анъаналаримиз каби кўчат экиб боғяратишга, йўқотилган яшил бойликларимизни тиклашга ҳам жиддий эътиборқаратилди. Жумладан, қишлоқ хўжалигини иқтисодий рентабелли тармоққа айлантириш,ҳосилдорликни ошириш, аҳолининг мева-сабзавот, узум ва бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юксак самара берди. Айниқса, мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантириш борасида чиқарилган қарор ва фармонлар боғяратиш истагида юрган юртдошларимизга мадат бўлди.
Ўзингизга маълум, Жиззах -Ўзбекистоннинг марказий қисмида жойлашган қадимий воҳа. Минг бир булоқлари қайнар тоғу қирлари, кўксини ҳосилга тўлдирган дала-ю боғлари, хуллас, бир сўз билан айтганда, жаннатмонан маскан. Тилни ёрадиган қовун, тарвузлари, руҳга қувват, танга роҳат бахш этувчи мевалари билан машхур. Ана шундай бойликка тўла она тупроғимизда меҳнат қилиш, биология фанлари доктори, профессор Худойберган Мавлоновнинг кўнглида боғдорчилик иштиёқини уйғотган бўлса ажаб эмас. Кексалик ўзҳукмини кўрсатади. Ер текислаб, кўчат ўтқазиш, боғяратиш осон иш эмас. Боғқилишнинг ўзига яраша меҳнатлари, машаққатлари бор. Буни яхши англаган Худойберган ака фарзанди Отажон Мавлоновни қишлоқ хўжалиги соҳасига етаклаб кирди.
Ўғли "Отажон Озод БИЁ боғи" боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этди. Дастлаб икки ярим гектар майдонга узум ниҳоллари қадади. Ёш боғбон отасининг тажрибалари ҳамда маслаҳатлари билан тўрт йил аввал яратган узумзор ўтган йилиҳосилга кирди.
Эндигина иш бошлаган пайтларида кўп бор қийналди. Баҳоройларидаги ишларга бирорта мавсумий ишчини жалб этолмади. Темир устунлар тикланган. Очилган токлар тезда кўтарилиши керак. Вақт ниҳоятда тиғиз. Одамлар ишласа бўлди. Аммо бу иш кўпларга малол келди. Кўнгли дов бермади. Бўйин, бел қотишидан шикоят қилиб, ишни ташлаб кетаверишди.
Қанча уринмасин, чорасиз қолди. Аҳоли ишлашни хоҳламади. Вақт ўтиб борарди, узумларҳосилга кирган. Шоҳлариғовлаб ётарди. Хуллас, тажрибали боғбонларнинг маслаҳатлари билан икки кунга қолмай бу иш йигирма ишчидан ортмади. Демак, ишнинг ҳадисини олиш керак экан. Тадбиркор учун бу янгилик эди. Ток кўтариш, новда боғлашнинг қулай, осон томонларини шу тарзда ўз-лаштириб олди. Анъанавий ерток усулидан воз кечди. Катта тажрибага эга миришкорлардан маслаҳат, йўл-йўриқ сўради. Ниҳоят, ёш тадбиркорбиринчиҳосил мевасини тўрт йиллик заҳматлари рўёби сифатида билди.Ҳар бир шодаси тош босадиган марвариддек узум ҳосили етиштирилди. Натижада, фермер хўжалигининг иқтисодий аҳволи яхшиланди.
МЕҲНАТГА БИРИНЧИ БАҲО
Эрталаб тонгдан боғни кўздан кечириш Отажоннинг одатига айланди. Йўл ёқалаб, ток ораларини кўздан кечирар экан, шу маҳаллада яшовчи кекса ёшлардаги бир отахон ёнига келди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, бозордан келаётганини айтди.
- Барибир ўзимизнинг бозорлар бошқача-да, тўкин-сочин, арзон,- деди у кўзлари қувнаб.- Сотувчию харидорлар билан гаплашиб, савдолашиб ҳам кайфиятинг кўтарилади. Јайси меванинг нархини сўрасанг, аввал татиб кўринг, деб қўлингга тутқазади. Бунақа савдо маданиятини дунёнинг бошқа мамлакатларида кўриш амри маҳол бўлса керак. Дарвоқе, бу йил мева-чева, сабзавот анча арзон-а?
- Ҳа, анча арзон, - деди отахон унинг гапларидан завқланиб.- Фақат бу йил эмас, ҳар доим шундай.Йилнинг барча фаслида бозордан исталган мева-чева, сабзавот, полиз маҳсулотларини топиш мумкин. Айниқса, ёз-кузда бозор янада тўкин бўлиши табиий - маҳсулот ҳар бир ҳовлидан чиқади-да. Фермер ва тадбиркорларимиз маҳсулотни қиш ва баҳор мавсумлари учун захира қилиб қўяди. Махсус музлаткичли омборларда сақлашади.Ҳозирда интенсив боғдорчилик ривожланиб бораяпти. Иссиқхона ташкил этиш оммалашди. Ишонасизми, фермерларимиз қишда қулупнай етиштириб, сотмоқда. Узум, олма ва бошқа меваларни баҳор ойларигача сифатли сақлаб, бозорга чиқараётганлар кўп.
- Отангизга раҳмат?!Сиздек ёшларимиз бор экан, кўнглимиз тўқ. Бир пайтлари бу ерларда шундай боғлар барпо этилган эди. Айниқса, оғирлиги билакни қайирадиган, шираси тилни ёрадиган узумзор ва унинг навлари йўқолиб кетган эди. Мана бугун сиз барпо қилган узумзорни кўриб ҳавасим келди.
ОРЗУЛАР ЙЎЛИДА
- Узумчилик- сердаромад соҳа, - дейди Р.Қосимов ҳудудий фермерлар уюшмасининг раиси Икром Норбеков. - Токлар тўғри парвариш қилинса ҳосилдорлик йилдан-йилга ошади. Қари занглар ўрнига ўсиб чиқадиган ёш ниҳоллардан беш юз йилгача ҳосил олиш мумкин. Парвариш вақтидан кечикмаса, ток касалланмайди.
Суҳбат қизиб, яна боғ айланамиз.Боғнинг асосий қисмида тойифи узуми етиштирилади. Тойифи ҳосилидан ўтган йили яхши даромад олган хўжалик аъзолари, айни пайтда жорий йилги ҳосилни йиғиштириб олиш тараддудида туришибди.
Катта мақсадларни ўз олдига қўйган фермер хўжалиги узумзори жорий йилда тўлиқ ҳосилга кирди. Етиштирилган ҳосилнинг асосий қисми экспорт қилинади. Фермернинг таъкидлашича, икки-уч бўғинли новдаси билан биргаликда кесиб олинган шоҳонак узумини апрель-май ойларигача ўз ҳолича сақлаш мумкин.
Бизда ҳали ҳам аксарият узумзорлар ер ток ҳолича қолдирилган. Бунинг бир қанча афзал жиҳатлари инкор этилмас, бироқ сифат ва самарадорлик ҳақида гап кетса, войиш усули алоҳида тилга олинади. Чунки войишга қуёш нурлари яхши тушади. Дорилаш, ўғитлаш ишлари сифатли бажарилади.Қолаверса, очиқ шароитда етилган узумнинг мазаси ширин бўлади. Тош босадиган, юқори ҳосилдорликка эга тойифи узумлари ер ток ҳолида гектаридан 30-40 тонна, войиш усулида 90-100 тонна ҳосил бериши амалиётда кузатилган.
Бу ерда эрта баҳордан бошланган иш кеч кузга қадар узлуксиз давом этади. Эрта-индин токқайчилаш ишлари бошланар экан. Занг новдалар кесилиб, кўмилгач яхоб суви юргизилади.Қиш келиши билан чилла сувини бериш, эгат ораларини шох-шаббалардан тозалаш ишлари якунланади.
Бугун хайрли ишнинг бошида турган тадбиркор учун шароитлар, имкониятлар кенг. Ёш тадбиркор келгусида ток майдонларини кенгайтириб, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, иссиқхона барпо этиш ниятида. Ота бошлаган ишни давом эттириб, фаровон ва тўкис ҳаёт замирини изланишда, меҳнатда, деб билган ишбилармоннинг ошиғи олчи. Юртбошимизнинг ибораси билан айтганда, деҳқон - фаровонлик ижодкори, тирикликнинг мустаҳкам таянчи бўлиб меҳнат қилиш орқали у чинакам бахт ва омадни тута олади.
Лазиз МАМАТҚУЛОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!