Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Республика Бош прокурори ўринбосари Дўстлик туманида бўлди
19 октябрь 2023 г 412 Комментарии: 0
Республика Бош прокурори ўринбосари Баҳриддин Валиев Дўстлик туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдин олиш ва бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туманда бўлди.
Б.Валиев дастлаб Микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказида туман мутасаддилари билан мулоқот қилди. Шунингдек, Микромарказда ташкил этилган лойиҳалар билан танишди.
Баҳриддин Валиев "қизил ҳудуд" дея баҳоланган тумандаги "Саноатчилар" маҳалласида бўлиб, маҳалла" бешлиги" учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида маҳаллани "қизил ҳудуд"дан "яшил ҳудуд"га олиб чиқиш борасида тавсия ва амалий ёрдамларини берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!