Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда криминоген вазият: вазифалар прокуратура назоратига олинди
13 январь 2022 г 634 Комментарии: 0
Улар Президентимиз томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларга қарши курашиш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини жойларга чиққан ҳолда таъминлаш мақсадида шаҳар ва туманлардаги криминоген вазиятни ўрганди.
Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманларида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан вазифалар белгиланди. Шунингдек, Республика идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари вилоятдаги бир қатор йирик бозорлар, савдо марказлари ва супермаркетларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, жамоат тартиби ва хавфсизликни самарали таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар билан қизиқди.
Ўқувчи ёшлар таътилини мазмунли ўтказишни ташкил этиш бўйича кўрилаётган чоралар, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, аҳолини электр энергияси, табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг аҳволи ўрганилиб, зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди. Масъуллар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси республика Бош прокуратураси назоратига олингани таъкидланди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!