» » Татарстон Республикаси делегацияси Жиззахда

Татарстон Республикаси делегацияси Жиззахда

20 октябрь 2023 г 392 Комментарии: 0

Ўзбекистон-татар бизнес-форуми доирасида делегация аъзолари «Жиззах» технопаркига ташриф буюришди.

Татарстон Республикасидан делегация Татарстон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигида келди.

Меҳмонлар «Жиззах» технопарки, «А» саноат ҳудудидаги «Iruskon» МЧЖ, «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ корхонаси фаолияти ва «Master building products» МЧЖ корхоналарига бориб иш фаолияти билан танишдилар.

Шундан сўнг вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазлар тингланди.

Шунингдек, делегация аъзолари ҳамда вилоятда истиқомат қилаётган татар ва бошқа миллат вакиллари учун сабантуй ташкил этилди. Мазкур татарстоннинг миллий байрами кутаринки кайфиятда ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!