» » Жиззах вилояти ҳокими Татарстон Республикасининг "Химград" АЖ бош директорини қабул қилди

Жиззах вилояти ҳокими Татарстон Республикасининг "Химград" АЖ бош директорини қабул қилди

25 октябрь 2022 г 630 Комментарии: 0

Татарстон Республикаси Президенти Р.Миннихановнинг 2022 йил 10 октябрь санасида вилоятга ташрифи доирасида вилоят ҳокими билан эришилган келишувларни амалга ошириш учун Татарстоннинг "Химград" АЖ бош директори Гиззатуллин Айрат, “Идея Капитал” ОАЖ УК бош директори Грушин Алексей, "Чирчиқ" МЧЖ ҚК бош директори Газизов Фарит ва “Чирчиқ Технопарки” директори Жаҳонгир Абдурахмонов иштирокидаги делегациясини Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.


“Химград” Технополиси 2006 йилда Татарстонда ташкил этилган бўлиб давлат хусусий шерикчилик шаклида фаолият юритади. Технополис ҳудудида умумий сони 9 835 та ишчиларни иш билан таъминлаб келаётган 364 та компаниялар фаолият юритади. Корхоналарнинг асосий фаолият йўналишлари кичик ҳажмли химия махсулотлар, полимерларни қайта ишлаш, нанотехнологиялар, биотехнологиялар ва тиббиёт технологиялари каби фаолият билан шуғулланишади.

Вилоят ҳокимлиги биносида ўтказилган музокараларди Гиззатуллин Айрат “Жиззахпластмасса” АЖ ҳудуди ҳар тарафлама имкониятларга бойлигини инобатга олиб мазкур ҳудудда ҳамкорликда йирик технопарк ташкил этишда тайёрлигини билдирди.

Ўз ўрнида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳам технопарк лойиҳасини амалга оширишда манфаатдор эканлигини, ушбу лойиҳани амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди. Делегация аъзолари “Жиззахпластмасса” АЖ, “ЖИЗЗАХ” махсус иқтисодий зонасида фаолият юритаётган корхоналар ва IT-Park маркази ҳамда “ЖИЗЗАХ” махсус иқтисодий зонасидаги “ADM JIZZAX” маьсулияти чекланган жамиятнинг енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва “MASTER BUILDING PRODUCTS” маьсулияти чекланган жамиятнинг пластик қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалга оширган инвестиция лойиҳалари билан танишишди.

Музокаралар якунида томонлар технопарк лойиҳасини амалга ошириш ишларини тезлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!