» » Дўстлик туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича ишлар бошлаб юборилди

Дўстлик туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича ишлар бошлаб юборилди

25 октябрь 2023 г 202 Комментарии: 0

Умуммиллий лойиҳа доирасида жорий кузги кўчат экиш мавсумида Дўстлик туманида чўл иқлим шароитига чидамли бўлган 515.4 минг туп, мевали, манзарали дарахт ва буталар экилиши режалаштирилган.
Кўчатлар корхона, ташкилот ва муассасалар ҳовлиларига, катта йўл ёқалари, кўча ҳамда гузарларда бўш турган, дарахт экилмаган жойларга экилади.

Давлатимиз раҳбари илгари сурган бундай умуммиллий лойиҳага тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари биринчилардан бўлиб “лаббай” деб жавоб беришди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан Гагарин-Жиззах автойўли ёқасида ишлар бошлаб юборилди. Қишлоқ хўжалиги ходимларининг ғайратини кўриб, маҳалла нуронийлари ҳам уларга кўмакка шошилишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!