» » "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда

30 март 2022 г 1 022 Комментарии: 0

Дарахт экиб, боғ яратиш халқимизга хос миллий қадриятлардан ҳисобланади. Бугунги кунда эса бу анъана миллий ҳаракатга айланиб, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида шаҳар ва туман марказлари, маҳаллалардаги бўш жойларга, кўча ва ҳиёбонларга мевали ва маназарали дарахт ҳамда бута кўчатлари ўтқазилмоқда. Аҳоли яшаш манзиллари, корхона ва ташкилотлар атрофи яшил ҳудудларга айлантирилмоқда.

Топшириқ асосида 2021 йил куз ва 2022 йил давомида Бахмал туманида жами режа бўйича 1 млн 315 минг 800 дона мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режаси ишлаб чиқилиб, шундан ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 480 минг 100 дона кўчатлар экилди. 

Жорий йил 2 февраль куни Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, ушбу йиғилишда 1 мартдан эътиборан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланиши маълум қилинган эди.

Шунга мувофиқ, 2022 йил баҳор мавсумида кўчат экиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, баҳор ойларида 294 минг туп олма, гилос, беҳи, ёнғоқ ва 566 минг 788 туп арча, терак, қайрағоч ва павловния сингари манзарали дарахт кўчатларини экиш бўйича режа тасдиқланган. Бунинг учун, кўчат етиштирувчи “Азамат Ўктамов” фермер хўжалиги билан 20 минг туп манзарали павловния кўчатлари ҳамда “Бахмал асл павловнияси”, фермер хўжалиги билан 35 минг, жами 55 минг туп ҳудуд тупроқ ва табиий иқлим шароитига мос ҳар хил турдаги кўчатларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган.

Бундан ташқари, тумандаги Тонготар ҚФЙ да истиқомат  қилиб келаётган кўчат билан шуғулланувчи 2 нафар фуқаро томонидан жами 15 минг тупдаги манзарали ва мевали кўчатлар етказиб берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, “Бахмал давлат ўрмон хўжалиги” зиммасига 46 минг 200 туп кўчатларни етказиб бериш вазифаси қўйилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда ўрмон хўжалиги кўчатхоналарида бу турдаги 55 минг туплик кўчатлар захираси яратилган бўлиб, қолгани Республикамизнинг бошқа ҳудудларидан келтирилади.

Кўчатларни тайёрлаш усулида етиштириладиган кўчат материалларининг сифати Инспекциянинг туман бўлими томонидан назорат қилиб борилмоқда. Бунда мевали кўчатларнинг юқори ҳосилли навларини танлаб олиш ва уларни етиштиришнинг ҳудудий чегараларини аниқлаш, табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!