» » “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоят Молия бош бошқармаси томонидан қанча дарахт экилганлиги маълум бўлди (видео)

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоят Молия бош бошқармаси томонидан қанча дарахт экилганлиги маълум бўлди (видео)

09 декабрь 2021 г 837 Комментарии: 0

Президентимиз раислигида жорий йил 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Вилоятимизда хам, ушбу "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.        

Жумладан, молия бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимларида ишловчи ҳар бир ходим камида 5 тадан манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида ҳозирги кунга қадар 9535 туп дарахт кўчатлари ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят Молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи Сарвар Холиқов маълум қилди. 

Ушбу тадбирлар доирасида бюджет ташкилотлари томонидан умумий қиймати 2 млрд 552 млн сўмлик жами 530 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар харид қилиниб жойларга экилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!