» » Янгиобод тумани ҳокими ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади

Янгиобод тумани ҳокими ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади

25 октябрь 2023 г 387 Комментарии: 0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев эътиборга муҳтож бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир учрашиб, уларнинг муаммо ва истаклари хусусида суҳбатлашди.

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишида берилган топшириқ асосида туманда давлатнинг ғамхўрлигига муҳтож бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, улар билан алоҳида ишлар олиб борилмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими томонидан ўзига бириктирилган ёшларнинг эҳтиёж ва муаммолари юзасидан амалий чоралар белгиланди. Хусусан, Дўстлик МФЙда истиқомад қилувчи бир оилага замонавий тикув машинаси берилд.

Шунингдек, туман ҳокими ушбу оилалар томорқаларига «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчатлар экишни ташкил қилиш бўйича ёшлар ва маҳалла масъулларига тавсия ва кўрсатмалар берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!