» » Франциянинг IT компаниялари раҳбарлари Жиззахда

Франциянинг IT компаниялари раҳбарлари Жиззахда

25 октябрь 2023 г 749 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Франциянинг “Maltem Group” компаниялар гуруҳи таркибига кирадиган “Bocasay” ҳамда “Esokia” компаниялари вакилларини қабул қилди.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Тошкент шаҳрида очилиши кутилаётган “ICT Week 2023” хафталигига IT Park Жиззах филиали таклифига кўра вилоятга чет эл компаниялари делегациялари вакиллари келиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Франциянинг “Bocasay” ҳамда “Esokia” компаниялари вакиллари ташриф буюришди.

Франциянинг “Bocasay” IT хизматлар маркази ва аутсорсинг компанияси дунё бўйлаб 150 дан ортиқ ходимлар билан 4 та мамлакатда Мадагаскар, Ветнам, Сингапур, Маврикийда IT ечимлар соҳасида фаолият юритади.

“Bocasay” 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, компаниянинг йиллик айланмаси тахминан 10-12 млн. АҚШ доллари қийматига тўғри келади.

“Esokia” компанияси 2009 йилда ташкил этилган. Компаниянинг дунёнинг 4 та мамлакатда офислари бўлиб, жами 100 нафардан ортиқ ходимлар фаолият юритади.

Юқорида келтирилган иккала компания вакиллари билан вилоятда IT хизматлари экспорти билан шуғулланадиган компания фаолиятини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!