» » Жиззах шаҳрида «20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида яна бир лойиҳа амалга оширилмоқда

Жиззах шаҳрида «20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида яна бир лойиҳа амалга оширилмоқда

26 октябрь 2023 г 194 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар Шодлик маҳалласида жойлашган «Мақсуда-Назокат» МЧЖ раҳбари Сунатулла Бойхўрозов президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга берилаётган улкан имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида аҳоли саломатлиги учун чўмилиш ҳавзасини бунёд этмоқда.

Тадбиркор томонидан Наврўзбулоқ оромгоҳи ҳудудида экилган дарахт кўчатлари ҳам кўкка бўй чўзиб ажойиб манзара кашф этиш билан бирга атмосфера ҳавосини тозаланишига ҳам эришилмоқда.

Мазкур қурилиш бунёдкорлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 7 июлдаги қарори билан тасдиқланган «20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш борасидаги сайи ҳаракатларидир.

Кечаю-кундуз ватан манфаати, халқ фаровонлиги йўлида ўзининг меҳнати, билими ва тажрибаси билан турли соҳаларда тадбиркорлик ишларини олиб бораётган Сунатулла Бойхўрозовдек тадбиркорларимиз бор экан юртимиз тараққиёти кун сайин юксалиб бораверади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!