» » Дўстлик туманида аҳоли муаммолари “хонадонбай” тарзда ўрганилмоқда

Дўстлик туманида аҳоли муаммолари “хонадонбай” тарзда ўрганилмоқда

27 октябрь 2023 г 329 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги ПФ-252-сонли Фармони талаблари асосида 4-сектор раҳбари, Дўстлик тумани ДСИ бошлиғи М.Турсунмуратов “Боғзор” МФЙ ҳудудидаги янги қурилган уйларда яшовчи аҳолининг муаммоларини уйма-уй юриш орқали “хонадонбай” тарзда ўрганди.
Унга МФЙ раиси А.Умматов, туман ҳоким ёрдамчиси Н.Анорбоев, ёшлар етакчиси Ж.Нурмухаммедов ва профилактика инспектори А.Хосилмуродовлар ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.
Тадбирда фуқаролардан оқар сув учун лоток ўрнатиш, чиқинди яшикларини ўрнатиш, ичимлик суви тармоғини олиб келиш, электр сим устунларини ўрнатиш ва ички йўлларни шағаллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатлар рўйхатга олиниб, алоқадор ташкилотларга топшириқ берилди ва ижроси сектор штаби томонидан назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!