» » Бахмал туманининг Мўғол қишлоғи обод бўлмоқда

Бахмал туманининг Мўғол қишлоғи обод бўлмоқда

30 октябрь 2023 г 323 Комментарии: 0

Бахмал туманининг Мўғол қишлоғида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур асосида солиқ бошқармаси, туман ҳокимлиги, мутасадди ва масъул ташкилотлар вакиллари томонидан маҳаллалардаги қурилиш, ободонлаштириш ва тарғибот ишлари юзасидан режалар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Қишлоқдаги ҳар бир хонадон, ҳар бир кўчада ободонлаштириш, шунингдек, ичимлик суви, электр энергияси ҳамда табиий ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича олиб борилаётган ишлар маҳалла аҳлини беҳад қувонтирмоқда.

– Дастур доирасида маҳаллада ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган, – дейди вилоят солиқ бошқармаси шўба бошлиғи Жахонгир Файзуллаев. – мутасадди ташкилотлар вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир хонадонга кириб, ана шу хонадондаги шарт-шароитлар билан танишди, улар билан суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, маҳалла аҳлини қийнаётган муаммолар ўрганилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!