Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманидаги мактабларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
31 октябрь 2023 г 337 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини яхшилаш мақсадида туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев ва ишчи гуруҳ аъзолари 31-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, туман ҳокими куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида, электр энергиясида, ичимлик сувидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!