» » Арнасойда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси депутатлар назоратида

Арнасойда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси депутатлар назоратида

19 ноябрь 2022 г 610 Комментарии: 0

Арнасой тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар, муассасадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни депутатлар томонидан ўрганилди.

Жумладан, Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари Эркин Зайиров, Мақсуд Абдуллаевлар биргаликда Чўлқувар МФЙдаги 6 ва 15 сонли умутаълим мактаблари, “Бинфша”, “Эъзоза” давлат мактабгача таълим муассасалари, “Камалак-2018” давлат хусусий шерикчиликдаги, “Баҳора”, “Қуёшча” оилавий  мактабгача таълим муассасалари ҳамда 1-сонли Оилавий поликлиникаларининг куз-киш мавсумига тайёргарлиги, қозонхоналарнинг ишлаши ва иситиш тизимининг ҳолати ўрганилиб, қайд этилган камчиликларни бартараф этиш борасида таклиф ва тавсиялари бериб ўтди.

Ушбу ижтимоий объектлар фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.



скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!