» » Жиззахда умумий ўрта таълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Жиззахда умумий ўрта таълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

01 август 2023 г 530 Комментарии: 0

Умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ва умумий ҳолатини ўрганиш, улардаги камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш, амалий ва методик ёрдам кўрсатиш мақсадида шу кунларда Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбар ва ходимлари ҳудудларда ўрганиш ишларини амалга оширмоқдалар.

Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг Зафаробод, Мирзачўл, Дўстлик, Фориш туманларида ўтказилиб, уларда бошқарма бошлиғи раҳбарлигида бошқарма ходимларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудлардаги мавжуд барча умумий ўрта таълим мактабларида бўлдилар.

Ҳар бир ҳудудларда ўрганиш ишлари сўнгида Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, бошқарма ходимлари, туман ҳокимликлари масъул ходимлари, ММТБ бошлиғи ва ходимлари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилишлар ўтказилиб, мактаблардаги ўрганиш натижалари юзасидан таҳлил қилиб борилмоқда.

Мактабларнинг умумий ҳолати, янги ўқув йилига тайёрлиги, кутубхона ва дарсликлар, таълим ташкилоти раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаши борасидаги кўрсатгичлари юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида вазифа ва таклифлар билдирилди. Шунингдек, бошқарма ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида "Йўл харитаси" қўшма қарори имзоланяпти.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги 79-сонли фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.

Муаммолар ва уларнинг ечими, тизим борасидаги янгилик ва эндиликдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Эслатиб ўтамиз, ўрганиш ишлари вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!