» » “КОIСА” - “Мирзачўл туманида “Тадбиркор аёллар ўқув маркази” лойиҳасини амалга ошириш учун ҳар томонлама қулай”

“КОIСА” - “Мирзачўл туманида “Тадбиркор аёллар ўқув маркази” лойиҳасини амалга ошириш учун ҳар томонлама қулай”

29 ноябрь 2018 г 2 886 Комментарии: 0

Корея Республикасининг “КОIСА” компанияси эксперт вакиллари  вилоятимизга ташрифи бўйича маълумот бергандик.

“КОIСА”нинг ташрифидан асосий мақсад, Мирзачўл туманида “Тадбиркор аёллар ўқув марказини” барпо этиш ва уни молиялаштиришдан иборат эди.

Экспертлар 24-26 ноябрь кунлари Жиззах шаҳри ва Мирзачўл туманида бўлишиб тумандаги тадбиркор аёллар фаолияти ва яшаш тарзи, уларга яратилган қулайликлар ҳамда имкониятлар билан атрофлича танишиб чиқишди.

Шу билан бирга, Мирзачўл туманида “Тадбиркор аёллар ўқув маркази” лойиҳасини барпо этиш юзасидан Мирзачўл тумани ҳокимлиги томонидан таклиф этилган жойлар ҳам атрофлича ўрганиб чиқилиб, Мирзачўл тумани маданият бўлимига қарашли Маданият саройида ажратилган жой ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ҳар томонлама қулай деб эътироф этилди.

Корея Республикасининг “КОIСА” компанияси эксперт вакиллари томондан жорий йил 27 ноябрь куни Мирзачўл тумани мусиқа мактаби маданият саройида “Аёлларни тадбиркорликка йўналтириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

“КОIСА” компанияси эксперт вакиллари жорий йил 23-27 ноябрь кунларида Мирзачўл туманида “Тадбиркор аёллар ўқув марказини” барпо этиш юзасидан олиб борган ишлар юзасидан хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси раҳбарияти билан бўладиган учрашувдан сўнг ўрнатилган тартибда маълум қилишларини билдирди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!