Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бош прокурорнинг ўринбосари Арнасой туманида куз-қиш мавсумига тайёргарликни кўздан кечирди
01 ноябрь 2023 г 317 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Самадов Салом томонидан Арнасой туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолида норозилик кайфияти юзага келишининг олдини олиш, муаммоли вазиятларни тезкор ва одилона ҳал қилиш, осойишталикни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлари билан танишди.
Жумладан, Арнасой туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида, 10-сонли умумтаълим мактабида, кўп қаватли уйларда ҳамда Касб-ҳунар мактабида бўлиб, қозонхоналарнинг мавсумга тайёргарлиги, иситиш тизимларининг аҳволи, аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Бундан ташқари ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ва муаммолар юзасидан уларни бартараф этиш бўйича вилоят ва туман масъуллларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!