Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бош прокурори ўринбосари Янгиобод туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди
01 ноябрь 2023 г 317 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Янгиобод туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ҳамда «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди.
Хусусан, Бош прокурор ўринбосари туманнинг Дўстлик МФЙга қарашли Намингон қишлоғидаги 10- ҳамда Чаканд қишлоғидаги 6-умумтаълим мактабларида бўлиб, мактабларнинг энергия ресурслари билан таминланиш ҳолати, иситиш тизими, қозонхоналарнинг мавсумга қай даражада шайлиги, кўмир захиралари ташкил этилиши, шу билан бирга янги таъмирланган ушбу мактабларда ўқувчилар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, муаммо ва камчиликлар юзасидан қатъий чоралар кўриладиган бўлди.
Шунингдек, туманда «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида кузги кўчат экиш ишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!