» » Обод бўлаётган Бахмал туманининг Муғол маҳалласида «Яшил макон» дастури доирасида кўчатлар экилмоқда

Обод бўлаётган Бахмал туманининг Муғол маҳалласида «Яшил макон» дастури доирасида кўчатлар экилмоқда

02 ноябрь 2023 г 335 Комментарии: 0

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!» шиори остида «Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон» дастури доирасидаги кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Бахмал туманидаги Мўғол МФЙ да ҳам бу борадаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Мўғол маҳалласига бириктирилган масъулларнинг хабар беришича, фуқаролар, тадбиркорлар, фермер хўжаликлари ишчи-ходимлари бугунги кунда ўзларнинг дала ер майдонлари ва кўча бўйларига экилган дов-дарахтларга шакл бериш, оқлаш, уйларнинг фасад қисмларини таъмирлаш, безатиш, сўлим гулзорлар барпо этиш ишларини бажаришда фаоллик кўрсатишмоқда.

Хонадон вакиллари ҳам яшаш уйлари атрофларини тозалаш, кўчага янада кўтаринки руҳ ва нафосат бағишлаш мақсадида қурилиш, таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар. Икки кундан бери қатор кўчаларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ишларнинг боришини ўрганиш мақсадида бугун Президент администрацияси масъул ходими О.Тошхўжаев ва вилоят халқ қабулхонаси мудири Б.Узоқовлар маҳалладаги жараёнларда иштирок этдилар. МФЙ биноси олдида барпо этилаётган истироҳат боғига «Яшил макон» дастури доирасида кўчат экиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!