» » Жиззахда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар аҳолига бепул тарқатилмоқда

Жиззахда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар аҳолига бепул тарқатилмоқда

02 ноябрь 2023 г 233 Комментарии: 0

Ҳар бир маҳалла ва туманда қайси дарахт яхши кўкаришини одамларнинг ўзи яхши билади. Ҳудуднинг иқлим шароитини яхши билган аҳоли кўчат турини ўзи танлаши ва маҳалла оқосоллари билан бамаслаҳат кўчат экиш ишларини ташкил этиши фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23-октабридаги 681-Ф-сонли фармойишига мувофиқ аҳолининг кўчат экиш ишларига қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўрмон хўжаликлари томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат тарқатиш вазифаси юклатилганлиги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасидаги ишларни янада самарали ташкил этишга ёрдам бермоқда.

Бу борада Жиззах вилояти ўрмон хўжаликлари томонидан аҳолига бепул кўчат тарқатиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Вилоятдаги 6 та давлат ўрмон хўжаликлари томонидан вилоятдаги 308 та маҳаллага шу кунга қадар жами 29 мингга яқин кўчатлар бепул тарқатилди. Жумладан, Фориш давлат ўрмон хўжалиги томонидан Арнасой, Фориш ва Зафаробод туманлари аҳолисига 9600 дона, Зомин давлат ўрмон хўжалиги томонидан Зомин ва Зарбдор туманлари аҳолисига шу кунга қадар 8800 дона, Ғаллаорол давлат ўрмон хўжалиги томонидан Дўстлик ва Ғаллаорол туманлари аҳолисига 7090 дона кўчатлар бепул тарқатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!