Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зaфaрободдa яшил ихотaзорлaр бунёд этилмоқда
04 март 2023 г 445 Комментарии: 0
Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги амалий ишлар айни кунда бутун республикамиз бўйлаб давом этмоқда.
Лойиҳа бошланганидан қарийиб уч йил давомида фуқароларимиз дарахт экиш кўникмаларини яхшигина ўзлаштириб, ҳудуд, иқлим шароити ва агротехник тадбирлардан келиб чиқиб яшил боғлар яратиш йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар.
Ўрмон хўжалиги ходимларининг яшил манзиллар яратиш борасидаги ҳиссаси, айниқса, эътиборлидир. Негаки, ўрмончилар ўз хўжаликларида кўчат ва ниҳоллар етиштириб, мамлакатнинг турли ҳудудларида яшил боғлар, ўрмонзорлар ва ихота сифатида турли кўчатларни ерга қадамоқдалар.
Жиззах вилоят ўрмон хўжалиги томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси учун дарахт ва бута уруғлари кўпайтириб, сув кўп талаб етмайдиган кўчат уруғларини тайёрлаш бўйича ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилган.
Ҳозирги кунда вилоят ўрмон хўжаликлари кўчатхоналарида 11 363 000 дона кўчат ва ниҳоллар парваришланмоқда. Бахмал давлат ўрмон хўжалиги томонидан Зафаробод туманида ихота дарахтзорларини ташкил этиш мақсадида тут кучатларини экиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрмончилар шу кунгача Зафаробод туманидаги дала четларига 60 мингдан зиёд тут кўчатларини экдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!