» » Жиззахда давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари ижодий жамоалари ўртасида ўтказилган республика кўрик-танлови якунланди

Жиззахда давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари ижодий жамоалари ўртасида ўтказилган республика кўрик-танлови якунланди

01 ноябрь 2023 г 220 Комментарии: 0

Жорий йил 30-31 октябрь кунлари Жиззах вилояти Мусиқали драма театрида Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари ижодий жамоалари ўртасида 3-бора республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. 2 кун давом этган мазкур танловда нуфузли ҳакамлар ҳайъати таркиби баҳолаб борди.

Танлов натижаларига кўра 1-ўрин Наманган вилояти, 2-ўрин Фарғона вилояти ва 3-ўрин Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ижодий жамоалари ғолиб деб топилди. 

Шу билан бирга танлов фаол иштирок этган ижодий жамоалар танлов Низомига кўра қатор йўналишлар бўйича тақдирланди.

Танловда пул мукофоти, диплом ҳамда танловвнинг махсус рудба (статуэтка)си, йўналиш ғолиблари эса диплом, статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев иштирок этди.    

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!