Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида Қўриқлаш бўлими томонидан "Яшил макон" боғи ташкил этилди
04 ноябрь 2023 г 249 Комментарии: 0
Арнасой тумани Қўриқлаш бўлими томонидан тумандаги Ғолиблар МФЙда "Яшил макон" боғи ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Жиззах вилояти Арнасой туманида ҳам янги-янги боғлар ташкил этилмоқда. Хусусан, бугун Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғолиблар маҳаласида Арнасой тумани Қўриқлаш бўлими томонидан 15 сотих ер майдони бегона ўтлардан тозаланиб, ерга ишлов берилди. Ҳудуд иқлимига мос ҳамда сувсизликка чидамли бўлган манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Арнасой тумани Қўриқлаш бўлими ва бир гуруҳ кўнгиллилар кўчат экиш аксиясида иштирок этишди. Ўйлаймизки ушбу кўчатлар келгусида атроф муҳит гўзаллигига ва атмасферанинг мусаффолашига хизмат қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!