» » Жиззахда ИИБ ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

Жиззахда ИИБ ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

08 ноябрь 2023 г 219 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий дастури мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик вазиятни яхшилаш ва кўкаламзорлаштирилшига замин бўлмоқда.

Лойиҳа доирасида Шароф Рашидов туманида ҳам янги-янги боғлар барпо этилмоқда.  Хусусан, 4Р-38 йўлининг 10.5 километри оралиғидаги 2 гектар майдонга  Шароф Рашидов тумани ИИБ ходимлари томонидан турли манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шароф Рашидов туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳудудига 539.43 минг дона кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда экиш ишлари амалга оширилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!