» » Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

09 ноябрь 2023 г 352 Комментарии: 0

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупция ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини мунтазам олиб бормоқдалар.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида коррупциянинг давлат ва жамият тараққиётига тушов экани, шахсий таркибда ушбу иллатга нисбатан қарши курашишлиги, салбий ҳолатларнинг олдини олишда барча бирдек огоҳ бўлиши лозимлиги, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганларга жазо муқаррарлиги уқтирилмоқда.

Шунингдек, Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашдилар. Уларнинг фаолиятида фаолияти давомида солиқ ходимлари томонидан таъмагирлик ҳолатлари кузатилган тақдирда ишонч телефон рақамлари ва телеграм бот каналларига мурожаат қилишлари тушунтирилди,тадбиркорларга махсус буклет ва брошюралар тарқатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!