Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Коррупцияга қарши кураш ва уни олдини олишга барчамиз масъулмиз
17 октябрь 2023 г 384 Комментарии: 0
Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир.
Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.
Фориш туман солиқ инспекциясида коррупцияга қарши кураш ва уни олдини олиш масалаларига бағишланган профилактик тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими масъул ходими иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди ва йиғилганларга тушунтиришлар берди.
Тадбирда ходимларга иш фаолиятларини очиқ ва шаффоф тарзда олиб боришлари, ҳар қандай кўринишдаги салбий ҳамда солиқ хизмати органлари шаънига доғ туширадиган хатти-ҳаракатларни содир этмасликлари юзасидан тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, йиғилишда ходимлар ўз хизмат фаолияти давомида солиқ тўловчилар билан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда хушмуомалада бўлишлари, уларга намунали хизмат кўрсатишлари, коррупция ҳолатларига йўл қўймасликлари, солиқ тўловчиларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб беришлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!