Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 15-мартдан 15-апрелгача “Давлат солиқ хизмати органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” ойлиги ўтказилмоқда
17 март 2022 г 838 Комментарии: 0
Коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончни сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.
Ушбу иллатга қарши курашиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқ база ва тизимли амалиёт шаклланган.
Сир эмаски, Давлат солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш бўйича “ISO37001:2016” халқаро сертификатини қўлга киритган.
Кейинги йилларда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, солиқ органларини хизмат кўрсатиш йўналишига трансформация қилиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жалб этиш натижасида инсон омилини чеклаб, коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Соҳада коррупцияга йарши курашиш механизми ва фаолият шаффофлигини таъминлашга яратилган чора-тадбирларнинг тизимли равишда йўлга қўйилганлиги “CERT International” ихтисослашган халқаро ташкилоти аудиторлари хулосасида ҳам қайд этилди.
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича мунтазам профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Давлат солиқ хизмати органларида жорий йил 15-мартдан 15-апрелгача “Давлат солиқ хизмати органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” ойлиги ўтказилади.
Мазкур ойлик давомида бошқарма, ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари, корхона ва муассаса масъул ходимлари ўртасидан коррупцияга қарши курашишга қаратилган амалий-тарғибот тадбирлари ўтказиш режалаштирилди.
Аҳоли гавжум жойларда, савдо шахобчаларида коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш мақсадида махсус эслатмалар тайёрланиб, жойлаштирилмоқда.
Раҳбарият томонидан ишлаб чиқилган дастурда солиқ ходимларига юклатилган вазифалар ва хизмат, ижро интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ва тамагирликка қарши кураш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўриш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан эканлиги, солиқ ходимларини бу каби нопок йўлларга кириб қолмаслиги учун барча бирдек масъулдир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!