» » Коррупцияга қарши муросасиз курашишимиз лозим

Коррупцияга қарши муросасиз курашишимиз лозим

14 февраль 2022 г 746 Комментарии: 0

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамият тараққиёти кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашиш борасида МИБ органларида ҳам муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан тумандаги жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллар ҳамда ҳодимларнинг ота-оналари иштирокида “Коррупция иллатига қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда, бўлим бошлиғи Иномжон Аширқулов коррупцияга қарши курашиш борасида мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилиб келинаётганини таъкидлади.
Масалан, ижро ишлари бўйича қарздор фуқаролардан ундирувни амалга оширишда, ходимларнинг муомалала маданияти ва алиментга оид ишлар юзасидан содир этилаётган хабар ва маълумотларни ариза ёки шикоятларни қабул қилиб олиш учун бошқарма Шахсий хавфсизлик шўъбасига зудликда мурожаат этиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Ўз навбатида, Шахсий хавфсизлик шўъбаси ходимлари жойларда коррупцияга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда тадбиркорлар ҳамда фуқаролар билан семинарлар, матбуот анжуманлари ва очиқ мулоқотлар ташкил қилиниб, тадбирларда ушбу йўналишга тегишли аноним сўровномалар ўтказилиб бу бўйича таҳлил қилиб борилмоқда.
Шахсий таркиб орасида таъмагирлик, хизмат интизоми ва қонунчиликни бузилиши каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ходимлар ва оила аъзолари билан индувидуал ҳамда жамоа тарзда профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг таг замирида халқимизнинг фаровон ҳаёти турибди. Шундай экан бизнинг жамиятда бу каби жирканч иллатга ўрин бермаслигимиз лозим. Бунинг учун барчамиз бирдек харакат қилишимиз керак.

Жиззах вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати раҳбари

Акмал Бинокулов 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!