» » Шароф Рашидов туманида "Яшил макон" боғи ташкил этилди

Шароф Рашидов туманида "Яшил макон" боғи ташкил этилди

09 ноябрь 2023 г 220 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан "Яшил макон" боғи ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Шароф Рашидов туманида ҳам янги-янги боғлар ташкил этилмоқда.  Хусусан, бугун 4Р 38 йўлининг 10.5 км оралигида Шароф Рашидов туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи ходимлари томонидан ер майдони бегона ўтлардан тозаланиб, ерга ишлов берилди. Ҳудуд иқлимига мос ҳамда сувсизликка чидамли бўлган манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Ўйлаймизки ушбу кўчатлар келгусида атроф муҳит гўзаллигига ва атмосферанинг мусаффолаштиришга хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!