Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Зафаробод туманида аҳоли муаммоларини тинглади
09 ноябрь 2023 г 309 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зафаробод туманида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини тинглади.
3- сектор раҳбарининг Зафаробод туманида ўтказган сайёр қабулида қатор масалаларга ечим изланди. Хусусан, саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш, бандлик, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ ҳамда субсидия ажратилиши каби ижтимоий ва маиший масалалар кўтарилди. Жараёнда мурожаатларнинг ҳар бири алоқадор корхона ва ташкилотлар масъуллари билан муҳокама қилиниб, ҳал этиш чоралари белгиланди.
Бундан ташқари ўзини-ўзи банд қилишда амалий ёрдам сўраган бир гуруҳ фуқароларга субсидия асосида тикув мошиналари берилиб, ижтимоий дафтарларда турувчи фуқароларга ҳам ёрдам кўрсатилди ва ташаббускор ёшлар муносиб рағбатлантирилди.
Шу куни вилоят ИИБ бошлиғи “Нурафшон” МФЙда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари доирасидаги ободонлаштириш ҳамда маҳаллани туман маркази билан боғловчи 4Р-37 автомобил йўлида олиб борилган ишларга ҳам диққат қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!