» » Зафаробод туманидаги маҳалла «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида обод қилинмоқда

Зафаробод туманидаги маҳалла «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида обод қилинмоқда

10 октябрь 2023 г 274 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров маҳаллада бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳамда туман мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида режаланган ишларнинг бориши муҳокама қилинди.

Йиғилишда инфратузилмани яхшилаш, электр энергияси ва табиий газ тармоқларини тортиш, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш борасидаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Шу билан бирга айрим камчиликлар кўрсатилиб, мутасаддиларга уларни ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи эҳтиёжманд оилаларда ҳам бўлди. Хусусан, Муҳиба Додоеванинг мавжуд муаммолари тингланди. Вилоят ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан тиббий кўрик ўтказилди.

Шу ўринда, дастур доирасида маҳаллада шу каби 13 та эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилган ва ушбу оилаларга ёрдам кўрсатилиши режаланган. Ҳозирда бу борада ҳам иш олиб борилиб, яшаш учун зарур қулайликни яратиш чоралари кўрилаётир.

Бундан ташқари 3- сектор раҳбари ҳудудаги оилавий тадбиркорлар билан ҳам мулоқотда бўлди. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, келгуси режалар билан ўртоқлашилди. Фаолиятни янада кенгайтириш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича тавсия ва таклифлар билдирилди.

Таъкидлаш жоиз, дастур доирасида маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино ҳамда профилактика инспекторига хизмат уйи бунёд этилади. Ҳозирда мазкур бунёдкорликлар билан бирга 18- сонли ўрта умумтаълим мактабининг иситиш тизимини янгилаш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу қаторда ички йўлларга асфальт ҳамда бетон ётқазиш, шағаллаштириш, пиёдалар йўлаклари қуриш, тунги ёритиш, темир-бетон устунлар ҳамда трансформаторлар ўрнатиш, электр тармоғи тортиш ишлари давом этаяпти.

Қисқаси, ободлик доирасида аҳоли учун зарур шароитлар юзага келтирилиб, мавжуд масалалар бартараф қилинади. Шу нуқтаи назардан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида марказий ўйингоҳни таъмирлаш билан бирга кўчаларга кузатув камералари ҳамда йўл белгилари ўрнатилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар доирасида фуқаролар учун зарур шароит юзага келтирилиб, мавжуд муаммолар ҳал этилади ва хонадонлар ободлигига эришилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!