Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида депутатнинг ҳаракати билан аҳоли ичимлик суви билан таъминланди
01 декабрь 2018 г 2 778 Комментарии: 0
Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутати Эшқўзи Ёрбеков “Қўриқ” қишлоғида яшовчи фуқароларнинг мурожаатини ижобий ҳал этди.
“Қўриқ” қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи сув насоси бир неча йиллардан бери таъмирланмаганлиги сабабли носоз аҳволда эди.
Қишлоқ аҳолиси бир қанча вақт узоқ масофадан ичимлик сувини ташиб келарди. Ҳафтанинг шанба куни депутатнинг фуқароларни қабул қилиш жараёнида қишлоқ аҳолиси ушбу сув насосини таъмирлаш тўғрисида мурожаат билан чиқишди.
Эшқўзи Ёрбеков бу муаммони ижобий ҳал этиш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туман И.Матиевга мазкур масала бўйича депутатлик сўрови киритди.
Туман ҳокими ушбу мурожаатни мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқиб, туман маҳаллий бюджетидан олти ярим миллион сўм маблағ ажратиб, янги сув насоси ўрнатиб берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!