» » Дўстлик туманида моддий ёрдам пуллари мурожаатчиларга топширилди

Дўстлик туманида моддий ёрдам пуллари мурожаатчиларга топширилди

13 ноябрь 2023 г 212 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимининг 2023 йил 9 сентябрь куни Дўстлик туманида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтганди.

Унда аҳоли ўзларини қийнаётган кўплаб масалалар бўйича мурожаатлар қилишганди.

Мурожаатлар юзасидан аҳолининг талабини қондириш учун Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, туманнинг “Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Турсун Жўраевга саломатлигини тиклаш учун 45,0 млн. сўм, Наргиза Ташпўлатованинг фарзанди Темурбек Абдувалиевнинг соғлиғини тиклаш учун 5,0 млн. сўм, Дамуршо Идрисовнинг саломатлигини тиклаш учун 5,0 млн. сўм моддий ёрдам ажратилган эди.

Бугун мазкур ажратилган моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!