Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг “Саховат ва кўмак” жамғармасидан қанча маблағ сарф этилди?
30 июль 2022 г 602 Комментарии: 0
Янгиобод туманида “Темир дафтар”да 63 та оилалар ва эҳтиёжманд оилалар сони 119 тани ташкил этмоқда. Бу оилаларда жами 764 нафар киши истиқомат қилади.
Жориййилнинг 1 июль ҳолатига “Темир дафтар” рўйхатида 63 та оила қолмоқда. Уларда 516 нафар аҳоли яшайди.
“Саховатвакўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши бўйича
ЯНВАР ойида 22 нафар фуқарога 51,0 сўм моддий ёрдам кўрсатилиб, соғлиғини тиклаш учун 2 нафар фуқарога 6,0 миллион сўм, бир марталик моддий ёрдам учун 20 нафар фуқарога 45,0 сўм пул маблағлари берилган.
ФЕВРАЛЬ ойида 6 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилиб, 15,0 миллион сўм ажратилган. Шунингдек, даволаниши учун 4 нафар фуқарога 14,0 миллион сўм, бир марталик моддий ёрдам учун 2 нафар фуқарога 1,0 миллион сўм пул маблағлари берилган.
МАРТ ойида 3 нафар фуқарога соғлиғини тиклаш учун 6,0 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари берилган.
АПРЕЛЬ ойида 18 нафар фуқарога 22,6 миллион сўм ажратилган. Шунингдек, даволаниши учун 13 нафар фуқарога 17,5 миллион сўм, бир марталик моддий ёрдам учун 5 нафар фуқарога 5,1 миллион сўм пул маблағлари берилган.
МАЙ ойида 37 нафар фуқарога 17,4 миллион сўм ажратилган. Шунингдек, даволаниши учун 2 нафар фуқарога 3,0 миллион сўм, озиқ-овқат махсулотлари 34 нафар фуқарога 9,4 миллион сўм, бир марталик моддий ёрдам учун 1 нафар фуқарга 5,0 миллион сўм пул маблағлари ажратилди.
ИЮНЬ ойида 28 нафар фуқарога 7,0 миллион сўм ажратилган. Шунингдек, даволаниши учун 2 нафар фуқарога 3,0 миллион сўм, озиқ-овқат махсулотлари 25 нафар фуқарога 2,5 миллион сўм, бир марталик моддий ёрдам учун 1 нафар фуқарга 1,5 миллион сўм пул маблағлари ажратилди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йили давомида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 114 нафар фуқарога 119,0 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилган. “Темир дафтар”да турган ва эхтиёжманд оилаларнинг даволаниши учун 26 нафар фуқарога 49,5 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам, бир марталик моддий ёрдам учун 29 нафар фуқарога 57,6 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам, озиқ-овқат махсулотлари 59 нафар фуқарога 11,9 миллион сўм пул маблағлари “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдамлар маблағлари берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!