Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл туманида “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушаётган пуллар қаерга йўналтириляпти?
29 июль 2022 г 1 043 Комментарии: 0
Маълумотларга кўра, ўтган давр мобайнида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига 368 миллион сўм маблағ йиғилган.
Жумладан, суд ҳужжатлари ижроси бўйича салкам 140 миллион сўм, Шунингдек, маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағлар 228 миллион сўмни ташкил этган. Хўш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятидан хабардормисиз? Мазкур жамғармага келиб тушаёган маблағлар қаерга йўналтирилади?
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Мирзачўл туман бўлинмаси раиси М.Дарибаевнинг маълум қилинишича, ўтган давр давомида Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши қарорларига асосида қарийб 492 та оилага 367 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарф этилган.
Жумладан, 345 та аҳолига кундалик истеъмол маҳсулотларини сотиб олиш учун 35,7 миллион сўмга яқин маблағ ажратилган, бундан ташқари, қарийб 575 оилага 331 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам ажратиб берилган. Шунингдек, жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган "Темир дафтар" ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган давр мобайнида мазкур дафтарга кирган 198 нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 80 миллиондан сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган.
Қайд этилишича, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг қарори билан амалга оширилмоқда. Жамғарма маблағларини Мирзачўл туман Кенгашининг қарорисиз ажратишга йўл қўйилмайди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!